Танзила Нарбаева маълум қилишича, ҳозир ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун 23−24 ёш. «Лекин биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик», — деди Сенат раиси берган интервьюда.
Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТ минбарида аёллар ўртасида, айниқса, қишлоқларда STEM таълимини тарғиб қилиш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш ва дискриминацияга учраганларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида сўзлади. У МО мамлакатларида гендер тенглиги бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилганини айтди.
Нью-Йорк шаҳрида Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг сессиясида қатнашмоқда. Ташриф давомида ташкилот тузилмалари раҳбарлари, президентлар ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режа қилинган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг